Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти корхонаси пойтахтдаги муаммоли участкаларга 230 та рециркуряция насосларини ўрнатмоқда. Компаниянинг қайд этишича, бу иссиқлик ва иссиқ сувни етказиб беришни яхшилашга хизмат қилади.
Veolia Energy Tashkent пойтахтнинг айрим туманларида табиий газ етишмаслиги сабабли қозонхоналарда зарурий ҳароратдаги иссиқликни ишлаб чиқара олмаётгани, бу эса иситиш сифатининг ёмонлашишига олиб келаётганини маълум қилди.
Veolia Energy Tashkent пойтахт аҳолисига иссиқ сув ёки иситиш билан боғлиқ муаммоларда қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида йўриқнома тақдим этди.
Veolia Energy Tashkent бош директори Александр Хасти оилавий сабабларга эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Алишер Хайтметов корхона бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлди.
14 ноябрь куни Тошкентнинг учта туманидаги айрим массив ва кўчалар аҳолиси вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолади. Veolia Energy Tashkent буни магистраль қувурда режадан ташқари ишлар олиб борилиши билан изоҳлади. Жойларда иссиқ сув таъминоти сақланиб қолади.
Янгиҳаёт туманида Veolia Energy Tashkent хорижий компанияси ходими $600 пора олаётган вақтда қўлга олинди. У шу йўл билан абонентнинг қарзини сўндиришга ваъда берган.
1 июлдан Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia Energy Tashkent компанияси бошқарувига ўтди. Ташкилот 30 йил давомида ушбу тизимни бошқариб, газ, электр энергияси ва сувдан триллионлаб сўмни иқтисод қилиш ҳамда иссиқлик йўқолишини 44 фоиздан 20 фоизгача пасайтиришга кўмаклашади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг